Янги йил арафасида архив ходимлари учун муносиб совға!
Тошкент шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви томонидан Тузель даҳаси 2-мавзе 29-уйдаги бинода Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ва архив ходимлари учун "янги йил арафасида ходимларга совға" сифатида маънавият ва маърифат хонаси ташкил этилди. Мазкур хонада ходимлар маънавий хордиқ чиқаришлари учун китобхон бурчаги ташкил этилиб, унда турли бадиий адабиётлар ўрин олди. Шунингдек, ушбу хона келажакда жамоа йиғилишлари, давра суҳбатлари ўтказишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, бошқарма ва архив ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари орқали соғликларини мустаҳкамлашлари учун жисмоний тарбия хонаси ҳам ташкил этилди. Мазкур хона югуриш йўлакчаси, велотренажер, тортишиш ускунаси ва бадминтон билан жиҳозланди. Мазкур ишлар келажакда сўзсиз ходимларнинг иш самарадорликларини оширишга хизмат қилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!