Arxiv nizomi
Тошкент шаҳар Архив иши
бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. У мумий қоидалар
1. Тошкент шаҳар Архив иши бошқармаси (кейинги ўринларда «Бошқарма» деб юритилади) шаҳарда архив иши бўйича давлат бошқарувининг махсус ваколатли органи хисобланади.
Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигига ва Тошкент шаҳар хокимлигига бўйсунади ҳамда фаолияти тўғрисида уларга хисобот беради.
2. Бошқарма тизимига Тошкент шаҳар давлат архиви киради ва у ўз фаолияти жараёнида Тошкент шаҳар Архив иши бошқармасига бевосита бўйсунади.
3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишларига, Тошкент шаҳар Хокимининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигининг низомлари, йўриқномалари, қоидалари, буйруқлари ва кўрсатмаларига ҳамда ушбу Низомга амал килади.
4. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бевосита, шунингдек унга бўйсунувчи, ўз фаолиятини бошқарма томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширувчи Тошкент шаҳар давлат архиви оркали хал қилади.
- Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари
5. Бошқарманинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
Тошкент шахрида архив иши ва иш юритиш сохасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Шаҳарда архив иши сохасидаги қонун ва қонуности хужжатларининг бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Бошқарма тизимидаги архив муассасалари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш, уларнинг сифатли ва самарали ишларини таъминлаш;
Бошқарма тизимидаги архив муассасалари ва идоравий архивларда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини жамлаш, сақловини таъминлаш, давлат хисобини олиб бориш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил
қилиш;
Бошқарма тизимидаги архив муассасаларининг архившунослик, хужжатшунослик ва археография ишларини юритиш масалалари бўйича ташкилий-услубий ишларни ташкил қилиш ва мувофиклаштириш, илмий-тадкикотлар ва илмий-техникавий ютуқлар натижаларини бошқарма тизимидаги архивлар, идоравий ва идоралараро архивлар амалий фаолиятига жорий этиш;
Ташкилотларда архив иши ва иш юритиш холатини тахлил қилиш ва уларни ривожланиш анъаналари ва қонунчилигини ўрганиш;
Идоравий архивлар фаолиятига ва Тошкент шахридаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг иш юритишига оид хужжатларни ташкил этиш юзасидан ташкилий- услубий рахбарликни амалга ошириш;
Архив иши сохасидаги мамлакатимиз ва чет эл илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни жорий этиш;
шаҳарда архив ишини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан зарур таклий иларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Тошкент шахрида давлат архиви ва ташкилотлар архив муассасалари тизимида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чикиш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига тааллуқли ахборот ресурслари сақловини таъминловчи электрон архивларнинг яратилиши ва фаолият юритишини йўлга қуйиш хамда мувофиқлаштириш;
6. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Шаҳарда архив иши ва иш юритишни ривожлантириш Дастурларини ва Мақсадли мўлжалларини амалга оширади;
Бошқарма тизимидаги архив муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг хужжатлар билан жамланиши ва сақловини таъминлаш, улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар, қарор ва фармойишлар лойихаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Тошкент шаҳар хокимлигига киритади ва амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларининг шаҳар архив муассасаларида жамланиши ва сакланишини ташкил этади, хужжатларнинг шаҳар давлат архивига топширилишида, жамоат ташкилотларида ва фуқаролар қўлида сақланаётган тарихий ва маданий хужжатли ёдгорликлар билан тўлдирилишда белгиланган тартибга риоя килинишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг шаҳар давлат архивида ва идоравий архивларда сақланаётган хужжатларнинг, шунингдек жамоат ташкилотларида хамда фуқаролар қўлида сақланаётган тарихий ва маданий хужжатли ёдгорликларнинг шаҳар фонд каталоги бўйича давлат хисобини олиб боради, улар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигига белгиланган тартибда маълумотлар беради;
Бошқарма тизимидаги архив муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини жамлаш, руйхатга олиш, давлат хисобини олиб бориш, сакловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ташкил этади;
Тошкент шахрида архив иши сохасидаги қонун хужжатларига риоя килинишини мунтазам назорат қилиб боради;
Шаҳарда архив ишини ривожлантиришни истиқбол ва жорий режаларини ишлаб чиқади ва бажарилишини таъминлайди;
Шаҳар давлат архивлари тизими ва тузилмаларини такомиллаштириш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этади ва олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган холда Тошкент шаҳар хокимлигига шаҳар давлат архиви филиалларни ташкил этиш ёки тугатиш хакида таклифлар киритади, Тошкент шаҳар Хокимининг янги филиалларни очиш тўғрисидаги қарори лойихасини келишишда кўмаклашади;
Тошкент шахридаги ташкилотлар иш юритишидаги хужжатларни ташкил этиш хамда идоралараро (жумладан, шахсий таркиб бўйича) архивлар иши устидан ташкилий- услубий рахбарликни амалга оширади;
Архив муассасаларининг услубий ишларини ташкил этади, архив иши ва иш юритиш амалиётига илмий-техникавий ютуқларни, архившунослик бўйича илмий тадқиқотлар натижаларини жорий этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
Хужжатларнинг, жумладан давлат ахборот ресурсларини илмий ва амалий қимматдорлиги экспертизасини ташкил этади ва давлат хамда электрон архивларнинг доимий сакдовига танлаб олади;
Тошкент шаҳридаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимослари ва фуқароларнинг тарихий-хужжатли ёдгорликларни тўплаш учун рухсат сўраб ёзган аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, улар юзасидан хулосалар тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигига тақдим этади;
Шаҳар ва туманлардаги тарихий-хужжатли ёдгорликларни махсус рухсатномалар рўйхати асосида тўпланишини назорат қилади;
белгиланган тартибда шаҳар давлат архивида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатлари таркиби ва мазмуни тўғрисида маълумот-ахборот адабиётларининг нашр этишни ташкил килади:
Шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатлари таркибига киритилиши керак бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тоифасини белгилайди;
Республика ва чет эл архивларининг илғор иш тажрибаларини ўрганиб оммалаштиради, архив иши ва иш юритиш хужжатларини ташкил этиш бўйича кенгашлар, семинарлар, машғулотлар ўтказади;
Қонунчиликда белгиланган тартибда шаҳар архив муассасалари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этади ва хизматлар спекторини кенгайтиради;
Тошкент шахрида архив иши ва иш юритишни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар, жумладан чет эл грантлари ва бошқа лойихаларни жалб этилишини ва сифатли амалга оширилишини таъминлайди;
Нодавлат архив фондлари хужжатларини давлат томонидан сотиб олиш бўйича имтиёзли хуқуқини амалга оширади;
Тошкент шаҳар бюджет лойихасига шаҳар давлат архивлари таъминотига зарур бўлган харажатлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг молиялаштирилиши ва сарфланишини назорат қилиб боради;
Шаҳар архив муассасалари, идоравий архивлар хамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг иш юритиш хизмати ходимларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ташкил этади;
Архив иши ва иш юритиш сохасига сифатли кадрлар тайёрлаш борасида Тошкент шахридаги олий ва ўрта махсус, касб хунар ўқув масканларига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ахборот ресурслари ва электрон хужжатларнинг хавфсизлигини таъминлашни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ўта қимматли ва ноёб хужжатларини суғурта нусхаларини яратишни ташкил этади;
Фуқаролар мурожаатларини, шу жумладан консуллик сўровларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини ташкил этади ва таъминлайди;
Бошқарма архив иши бўйича қонун ва меъёрий хужжатларда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Бошқарма хуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Бошқарма қуйидаги хуқуқларга эга:
Архив иши ва иш юритишни янада яхшилаш хамда уларни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” агентлиги хамда Тошкент шаҳар хокимлигига таклифлар киритиш;
Бошқарма ваколати доирасида шаҳар давлат хокимияти ва бошқарув органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлардан (уларни мулкчилик шаклидан қатьий назар) архив иши ва иш юритишга оид хамда бошқа зарур маълумотларни сўраб олиш;
Бошқарма фондлар каталоги учун Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди жужжатларини доимий сақловчи шаҳар давлат архиви хамда идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, шунингдек фукаролардан зарур бўлган маълумотларни олиш;
Тошкент шаҳар давлат бошқаруви органларидан тугатилаётган ташкилотлар хақида маълумотларни олиш;
Шаҳардаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар вакилларининг архив иши ва иш юритиш хужжатларини ташкил этиш масалалари бўйича хисоботларини тинглаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши зарур бўлган кўрсатмаларни бериш;
Шаҳардаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган Архив иши ва иш юритиш хужжатларини ташкил этиш масалаларига доир низомлар, йўриқномалар, қоидалар, йиғмажилдлар номенклатуралари, ўқув дастурлари ва бошқа меъёрий хужжатларни келишиб бериш;
Мансабдор шахсларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши ёки ноқонуний йўк қилинишига олиб кёлган шароитлар яратганлиги тўғрисида қатъий чоралар кўриш учун шаҳарнинг тегишли тергов органларига хабар қилиш;
Архив иши ва иш юритиш масалаларини мухокамаси учун доимий ва вақтинчалик идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;
Бошқарма ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқадиган ваколатлари доирасидаги бошқа хуқуқларга хам эгадир.
8. Бошқарманинг масъул ходимлари ўз хизмат бурчларини бажаришлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъий
назар) архивлари ва иш юритиш хизматларига белгиланган тартибда кириш хукукига эгадирлар.
9. Бошқарма Тошкент шахрида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини жамлаш, шакллантириш, давлат хисобини юритиш, сақловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш хамда тизимидаги архивлар фаолиятини ташкил этиш учун жавоб беради.
IV.Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
10. Бошқармага Тошкент шаҳар Хокими билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод килинадиган бошлиқ рахбарлик қилади.
11. Бошқарма бошлиги:
Бошқарма зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» Агентлиги низомлари, йуриқномалари, коидалари, буйруқлари ва кўрсатмаларини бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Бошқарма ходимларининг, шунингдек шаҳар давлат архиви хамда шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви директорларининг фаолиятига рахбарлик қилиш жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Шаҳар хокимлиги қарорлари, фармойишлари ва кўрсатмаларини бажариш учун уларга асосланган холда ўз тасарруфидаги ташкилотларга тегишли буйруқлар ва кўрсатмалар беради;
Бошқарма девони ходимларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва шаҳар Хокими билан келишилган холда - Тошкент шаҳар давлат архиви хамда Тошкент шаҳар шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви директорларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Бошқарма девони мехнатига хақ тўлаш фондини, штатлар жадвалини, Бошқарма девони ва Тошкент шаҳар давлат архивини таъминлаш харажатлари сметасини тасдиклайди, Тошкент шаҳар хокимлиги Молия бош бошқармаси билан келишилган холда мехнатга хақ тўлаш хамда рағбатлантириш тизими ва миқдорини белгилайди.
12. Тошкент шаҳар архив иши бошқармаси ходимларининг умумий сони ва тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси (Вазирлар Махкамасининг 26.08.2008 йилдаги №194 қарори 4-иловасига мувофиқ) томонидан тасдиқланади.
13. Бошқармада таркибида 5 нафар аъзоси бўлган Дирекция тузилади:
Бошқарма бошлиғи (Дирекция раиси);
Давлат архиви директори (Дирекция раиси ўринбосари);
Бошқарма бош мутахассиси (Дирекция котиби);
Шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви дирекгори (Дирекция аъзоси);
Бошқарма катта инспектори (Дирекция аъзоси):
Дирекция Низоми ва шахсий таркиби Бошқарма бошлиги томонидан тасдикланади;
Дирекция ўз мажлисларида шахарда архив ишини ривожлантириш, жорий ва истиқбол режаларини бажарилиши, услубий қўлланма ва меъёрий хужжатлар лойихалари, идоралараро алокаларни ривожлантириш хамда Тошкент шаҳар давлат архиви, шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви, идоравий архивлар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг иш юритиш хизмати фаолиятининг бошқа масалаларини мухокама этади, тегишли қарорлар қабул қилади.
Дирекция қарори Бошқарма бошлиғи томонидан тасдикланган баённома билан расмийлаштирилади. Бошқарма бошлиги ва Дирекция аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, Бошқарма бошлиги ўз қарорини хаётга татбиқ этади ва юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” агентлигига ахборот беради. Дирекция аъзолари хам ўз ўрнида ўз фикрларини шу манзилга маълум қилишлари мумкин.
14. Бошқармада шаҳар давлат архиви ва идоравий архивларда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибини белгилаш ва хужжатлар қимматдорлиги экспертизасини ўтказиш, корхона, муассаса ва ташкилотлар хужжатларини ташкил этиш, шакллантириш ва иш юритиш билан боғлик амалий масалаларни кўриб чиқиш мақсадида эксперт-текширув комиссия (ЭТК)си фаолият кўрсатади.
15. Бошқарма мустақил сметага эга бўлиб, Тошкент шаҳар давлат архивини хисобга олган холда шаҳар бюджети хисобидан таъминланади.
16. Бошқарма юридик шахс хисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган мухрга, банк муассасаларида хисоб-китоб ва бошқа хисоб рақамларига эга бўлади.
17. Бошқармани қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофик амалга оширилади.
Тошкент шаҳар марказий давлат
архиви тўғрисида
НИЗОМ
1. Умумий қоидалар
-
Ушбу Низом Тошкент шаҳар марказий давлат архивининг (кейинги ўринларда давлат архиви деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
-
Давлат архиви бевосита Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб аталади) ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига (кейинги ўринларда Ҳокимият деб аталади) бўйсунади ҳамда ҳудудий бошқарма тизимига киради.
-
Давлат архиви ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Бошқарма буйруқлари, фармойишлари, кўрсатмалари шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
-
Давлат архиви ўз фаолиятини тегишли Ҳокимлик билан келишилган ва ҳудудий бошқарма томонидан тасдиқланган низом асосида олиб боради.
-
Давлат архивининг таркибий тузилмаси Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига кўра бўлимлар (бўлинма, сектор ва бошқалар)дан иборат бўлади.
-
Давлат архиви қошида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ташкилотлар архив ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича хўжалик ҳисобидаги “Ташкилотларга шартнома асосида архив иши ва иш юритиш бўйича хизматлар кўрсатиш гуруҳи” фаолият юритади.
Гуруҳ ўз фаолиятини давлат архиви директори томонидан тасдиқланадиган низом асосида олиб боради.
-
Давлат архиви юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисоб варақларига, банк ҳисоб варақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
-
Давлат архивининг расмий номи:
-
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Тошкент шаҳар марказий давлат архиви,
қисқартирилган номи -Тошкент шаҳар МДА;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Центральный государственный архив города Ташкента, қисқартирилган номи — ЦГА города Ташкента;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Central State Archive of Tashkent, қисқартирилган номи — CSA of Tashkent.
г) лотин алифбосида;
тўлиқ номи- Toshkent shahar markaziy davlat arxivi- қисқартирилган номи- Toshkent shahar MDA.
-
Архивнинг жойлашган манзили (почта манзили):100132,Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Истирохат кўчаси,14-уй.
2. Давлат архивининг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар давлат архивининг асосий вазифалари ҳисобланади:
-Тошкент шаҳри ҳудудида архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
-Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисоби юритилишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;
-архившунослик ва археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий ва методик ишларни, илмий тадқиқотлар натижаларини ҳамда илмий-техника ютуқларини архив иши ва иш юритиш соҳасига қўллаш;
-Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига тегишли бўлган ахборот ресурсларини сақлашни таъминлайдиган электрон архивларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини ташкиллаштириш;
-архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва хорижий давлатлар илғор иш тажрибаларини ўрганиш ҳамда оммалаштириш.
Давлат архиви ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Архив ҳужжатларини жамлаш бўйича:
-давлат архивини ҳужжатлар билан жамлаш мақсадида ташкилотлар ва уларнинг идоравий архивлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
-архивни ҳужжатлар билан жамлаш манбаларининг асосий, қўшимча ва эҳтимолий рўйхатларини шакллантириш;
-идоравий архивларда сақланаётган ҳужжатлар таркиби, ҳисоби, миқдори ва ҳолатини ҳамда идоравий архивлар иш фаолиятини мониторинг қилиб бориш;
-ҳар йилнинг бошида архив ҳужжатларини давлат архивига топшириши лозим бўлган ташкилотларнинг рўйхатини тузиш ҳамда ҳужжат топшириш режасини ишлаб чиқиш;
-ташкилотлардан архив ҳужжатларини тартибга келтирилган ҳолда электрон нусхалари билан бирга доимий сақлаш учун давлат сақловига қабул қилиш;
-ташкилотларга ҳужжатларини давлат архивига топшириш учун тайёрлашга шартнома асосида кўмаклашиш, ҳужжатларни тартибга келтириш;
-идоравий архивларга архив иши ва иш юритиш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш. Уларни тегишли меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш.
Архив ҳужжатлари сақловини таъминлаш ва ҳисобини юритиш бўйича:
-архив сақловидаги ҳужжатларни белгиланган тартиб асосида хавфсиз сақловини ташкил қилиш;
-ҳужжатлар сақловини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳужжатхоналарни замонавий талаблар асосида ҳарорат-намлик, ёруғлик, санитария-гигиена, қўриқлаш ва ёнғинга қарши ускуналар билан жиҳозлаш;
-архив сақловидаги ҳужжатларнинг ҳисобини олиб бориш, уларнинг сақланиш ҳолатини мониторинг қилиш, белгиланган муддатлар ва зарур ҳолларда ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда ҳолатини текшириш;
-доимий сақловдаги ҳужжатларнинг суғурта фонди ва электрон фойдаланиш нусхаларини яратиш;
-архив фондлари рўйхати, алоҳида қимматли ҳужжатлар рўйхати, йиғмажилдлар ва ҳужжатлар рўйхатлари, ҳужжатларнинг суғурта фонди рўйхати ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини шакллантириш ва юритиш;
-сақловдаги ҳужжатларни фондлаштириш ва қайта фондлаштириш, ҳужжатларга илмий- маълумотнома аппаратини яратиш;
Архив ҳужжатларидан фойдаланишни ташкил қилиш бўйича:
-архив сақловидаги ҳужжатлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ишларини ташкил қилиш;
-давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, идоралар, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар ҳамда фуқароларни уларнинг сўровларига асосан мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий тоифадаги маълумот билан таъминлаш;
-давлат архиви ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
-давлат архиви фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш;
-ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот ҳуружлари юзасидан Агентлик Ахборот хизмати ҳамда ҳудудий бошқармага хабар бериш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида Агентлик фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
-оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларида архив ҳужжатлари асосида мақолалар чоп этиш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил қилиш;
-жамоат жойларида, ташкилотлар, таълим муассасаларида архив материаллари асосида кўргазмалар ташкил қилиш, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
-архив ўқувхонасида фойдаланувчи ва тадқиқотчиларни архив сақловидаги фондларнинг таркиби ҳамда мазмуни билан таништириш;
-уларга буюртма асосида зарур архив материалларини тақдим қилиш;
-архив ҳужжатларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги маълумотнома - ахборот адабиётларини нашр этиш, ретроспектив ахборотларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларни ва ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш;
-жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар номенклатураси асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда архив иши ва иш юритиш соҳасига оид хизматлар кўрсатиш;
-архив ишини ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқармага чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилиб бориш;
-ҳудудий бошқармага Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталоги учун маълумот тақдим этиш;
-архив таъминотига оид талаб ва таклифларни Давлат бюджети лойиҳаси учун ҳудудий бошқармага ўрнатилган тартибда киритиш;
-идоравий архивлар, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш хизматлари ходимларини қайта тайёрлаш ҳамда уларни малакасини ошириш юзасидан семинар-тренингларни ташкил этиш;
-Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
-жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари, таклифлари, аризалари ва шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиш.
Давлат архиви қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.
3. Давлат архивининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Давлат архиви қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-жамлаш манбаига киритилган ташкилотларнинг идоравий сақлаш босқичидаги архив ҳужжатлари сақланиш ҳолати ва иш юритишни ташкил этилиши тўғрисидаги зарур ахборот ва материалларни улардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
-корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг Давлат каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;
-статистика органларидан тугатилган корхоналар тўғрисида ахборот олиш;
-мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шароитлар яратганлиги ҳолатлари тўғрисида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилиш;
-давлат архиви ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқадиган ўз ваколати доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Давлат архивининг мансабдор шахси ўз хизмат мажбуриятларини бажариш учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар, ва ташкилотларнинг идоравий архивларига ҳамда иш юритиш хизматларига ўрнатилган тартибда кириш ҳуқуқига эгадир.
-
Давлат архиви:
-Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондини шакллантириш; Миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш;
-давлат сақловида бўлган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;
-архив ҳужжатларидан фуқаролар, жамият ва давлат манфаатлари учун фойдаланиш учун жавобгардир.
Давлат архивининг фаолиятини ташкил этиш
-Давлат архивига тегишли Ҳокимлик ва Агентлик билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Давлат архиви директори:
-архив фаолиятини ташкил қилади ҳамда архив зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилиши учун жавобгар бўлади;
-архив ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва озодэтади;
-архив ходимларини мунтазам равишда малакасини ва амалий кўникмаларини оширишни ташкил этади;
-архивнинг моддий-техник базасини доимий такомиллаштириш, замонавий технологиялар, шунингдек, автоматлаштирилган ишчи ўринларини тадбиқ этиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
-меҳнат интизоми, сўровларни ижро этиш сифати ва маданиятини доимий назорат қилиб боради;
-ўз фаолиятини Ҳокимлик, ҳудудий бошқарма, ташкилотлар, муассасалар ва жамоат ташкилотлари билан алоқада, ишчан ҳамкорликда олиб боради;
-архив ҳужжатлари ва маълумотларнинг тўлиқлиги, бутлиги ва хавфсизлиги учун шахсан жавоб беради;
-архив фаолиятини режалаштириш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратини олиб боради;
-Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажаради;
-архив ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларда кейинчалик қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқади;
-архив ходимлари томонидан «Республика архивчилар этика кодекси» талабларига риоя этилишини таъминлайди;
-“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ архивда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўради;
-амалдаги қонунчиликка мувофиқ ваколати доирасида бошқа ишларни амалга оширади.
Қуйидагилар давлат архивининг фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
-Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
-маҳаллий бюджетлар маблағлари;
-давлат архивининг бюджетдан ташқари маблағлари;
-“Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
-қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Давлат архиви фаолият юритиши бюджет тасарруфидаги давлат ташкилотлари учун амалдаги қонунчиликда белгиланган талаблар ва қоидаларга мувофиқ олиб борилади.
Фаолиятига оид ҳисобот ҳужжатларини ҳудудий бошқармага ва бошқа ваколатли ташкилотларга белгиланган даврийликда ҳамда шаклларда тақдим этиб боради.
Давлат архиви фаолияти давлат тилига оид қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилади.
Давлат архиви ходимларига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига соҳадаги иш стажи учун ходимнинг лавозим маошига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Иш стажи бўйича гуруҳ |
Иш стажи учун устама миқдори |
3 йилдан 5 йилгача |
10 фоиз |
5 йилдан 10 йилгача |
20 фоиз |
10 йилдан 15 йилгача |
35 фоиз |
15 йилдан 20 йилгача |
40 фоиз |
20 йил ва 25 йилгача |
45 фоиз |
25 йил ва ундан юқори |
50 фоиз |
VII. Якунловчи қоидалар
Давлат архивини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат архиви тугатилаётганда Миллий архив фондининг Давлат каталогида ҳисобга олинган ва асосий ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилган унинг ихтиёрида бўлган барча архив ҳужжатлари тўлиқ ҳажмда тегишли давлат архивларигатопширилади.
Шахсий таркиб ҳужжатлари
давлат архиви тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сонли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тизимига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тегишли архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда «Бошқарма» деб юритилади) ҳузуридаги Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви (кейинги ўринларда «Архив» деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Архив ўз фаолиятида ўзининг ваколатлари доирасида барча масалалар бўйича ҳудудий Бошқармасига бўйсунади.
3. Архив ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Сенати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг буйруқлари ва кўрсатмалари, тегишли маҳаллий хокимият органлари қарорлари, Бошқармасининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, мазкур Низомга ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасига доир бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади ва улар асосида фаолият олиб боради.
4. Архив юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, бурчак штампга, бланкаларга, мустақил балансга ва ўзининг алоҳида банк ҳисоб рақамига эга бўлади.
5. Архив мазкур намунавий низомни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, ҳудудий ҳокимлик билан келишган ҳолда тегишли Бошқармаси томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият олиб боради.
6. Архивнинг расмий номи
а) давлат тилида:
тўлиқ номи – Тошкент шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви – қисқартирилган номи “ШТҲДА”;
б) рус тилида:
тўлиқ номи – “Государственный архив документов личного состава города Ташкента” қисқартирилган номи – “ГАДЛС”
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи – “Tashkent State archive of documents of staff personnel”
қисқартирилган номи – “TSADSP”
г) лотин алифбосида:
тўлиқ номи- Toshkent shahar shaxsiy tarkib hujjatlari davlat arxivi- қисқартирилган номи- “SHTHDA”
7. Архивнинг жойлашган манзили (почта манзили): 100207, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тузель мавзеси, 2-даҳа, 29-уй.
8. Архив қошида ҳужжатларнинг қимматлилигини экспертиза қилиш ва тартибга келтириш бўйича хизмат кўрсатувчи бўлим (ёки гуруҳ) тузилиши мумкин.
II. Архивнинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Архивнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
-Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмининг шахсий таркиб ва вақтинча сақловдаги архив ҳужжатларини (Бошқарма ва ҳудудий давлат архиви билан келишган ҳолда), Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмининг, шунингдек тугатилган нодавлат ташкилотлари архив ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни жамлаш, уларнинг сақланиши, ҳисобга олинишини таъминлаш ҳамда улардан кенг фойдаланиш;
-давлат архивларига ташкилотларда иш юритишни йўлга қўйиш ва ҳолатини яхшилаш, ҳамда ҳужжатларни ўз вақтида давлат сақловига қабул қилиш бўйича амалий ҳамкорлик кўрсатиш;
-архивда сақланаётган архив ҳужжатлари ҳолатини ва сақланишини яхшилаш бўйича чоралар ва замонавий механизмларини ишлаб чиқиш, ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш;
-архив иши соҳасида давлат-ҳусусий шериклик асосида архив хизматларини кўрсатишни янада ривожлантириш;
-Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми архборот ресурсларини сақлашни таъминлайдиган электрон архивларни ташкил этишни ва фаолият кўрсатишини ташкиллаштириш;
-архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва чет эл илғор иш тажрибасини ўрганиш, таклиф киритиш ва оммалаштириш.
10. Архив ўзининг зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қўйидаги функцияларни амалга оширади:
-бошқармаси билан келишилган ҳолда архивнинг жамлаш манбалари рўйхатини юритади;
-жамлаш манбаи ташкилотларининг архив хужжатлари шаклланиши ва сақланиши ҳолати устидан назорат юритади;
-Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган ҳужжатларни жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиши бўйича белгиланган тартибга риоя этади;
-Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган архив ҳужжатларини илмий-техник ишлов берилган доимий сақловга оид йиғмажилдлар рўйхатларини тасдиқлаш учун, шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар рўйхатларини келишиш учун Бошқарма ҳузуридаги Эксперт текширув комиссиясига (ЭТК) тақдим этади;
-Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми бошқарув ҳужжатлари, алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларини сақлаш учун ўрнатилган тартибда тегишли давлат архивларига топширади;
-жамлаш манбаига киритилган ташкилотларнинг йиғмажилдлар номенклатураларини ўрнатилган тартибда келишиб беришда амалий ёрдам кўрсатади;
-Бошқарма ва тегишли давлат архиви билан келишган ҳолда давлат архивларининг жамлаш манбалари бўлган ташкилотларнинг ҳам ҳужжатларини шартнома асосида тартибга келтириш ишларини олиб бориши мумкин;
-архивда сақланаётган ҳужжатларни мавжудлиги ва жисмоний ҳолатини мунтазам равишда текшириш ишларини ҳар 5 йил муддатда олиб боради;
-ҳар чоракда (чоракнинг охирги ойининг 25 кунига) Бошқармага архив фондлари таркиби ва улардаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар, фондлар варақчаларини ҳисобга олишни белгиланган шаклида юборади;
-архивда сақланаётган ҳужжатларга илмий-маълумотнома аппаратини тузади ва уни тўлдиради;
-ҳужжатларни белгиланган тартибда вақтинча фойдаланиш учун беради;
-жисмоний ва юридик шахсларга архив томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасига кўра шатрнома асосида хизматлар ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда архив иши ва иш юритиш соҳасига оид бошқа хизматлар кўрсатади;
-жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини шунингдек мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги архив сўровларини ўрнатилган тартибда ижросини сифатли, ўз вақтида таъминлайди ва архив ҳужжатлари асосида нусхалар, кўчирмалар, архив маълумотномалари беради;
-архив хужжатларини жамлаш, сақлаш ва фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади;
-давлат архивлари билан ҳамкорликда иш юритиш ва архив иши соҳасига доир семинарлар ўтказишда, архивчи ходимларини малакасини ошириш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
-қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Архив ҳужжатлари таркиби
11. Архив ҳужжатлари таркибига:
-туманда (шаҳарда) жойлашган, амалда фаолият юритаётган, шунингдек фаолияти тугатилган туман (шаҳар) ташкилотларнинг иш юритишида тугалланган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлари;
-ташкилотларнинг ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа лавозимларга ўтказиш, таътил бериш тўғрисида шахсий таркиб бўйича бўйруқлар китоблари;
-иш ҳақи китоблари, ходимларга тўланган маош ва уларга тенглаштирилган тўловлар қайдномалари, ҳисоб варақалари;
-ишдан бўшаган ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари, ходимларнинг шахсий Т-2 қайд варақлари;
-меҳнат дафтарчалари ва талаб қилиб олинмаган шахсий ҳужжатлар;
-архив ҳужжатларини таркиби ва мазмунини очиб берувчи илмий-маълумотнома аппарати (рўйхатлар, каталоглар, кўрсатгичлар ва бошқалар) киради;
-давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлмаган ташкилотларнинг бошқарув, илмий-техникавий, лойиҳа, шахсий келиб чиқиш ва бошқа таркибий ҳужжатлари;
-ташкилотларнинг вақтинча (10 йилгача) сақланадиган соҳавий йўналишдаги ҳужжатлари;
-ташкилотларнинг бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари;
-давлат сақловига топширилгунга қадар вақтинча сақланадиган ҳужжатлар;
-архив ҳужжатларнинг электрон ва суғурта нусхалари;
Архив ва ташкилот ўзаро битим тузиб ва тегишли давлат архиви билан келишган ҳолда фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ архив маълумотномаларини тайёрлаш ва беришни енгиллаштириш учун хизмат қиладиган шахсий таркиб бўйича ва доимий сақланадиган бошқа ҳужжатлар (шахсий таркиб рўйхатлари, ҳўжалик китоблари, мукофотлаш, хизмат аттестациясидан ўтганлиги ва персонал унвонлар берилганлиги, илмий унвон ва илмий даража берилганлиги ҳақида ҳужжатлар, диплом берилишини кайд қилиш китоби ва бошқалар) киритилади.
IV. Архивнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
12. Ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун архив қўйидаги ҳуқуқларга эга:
-жамлаш манбаларининг идоравий сақлаш босқичидаги архив ҳужжатлари сақланиши ҳолати ва иш юритишни ташкил этилиши билан боғлиқ ҳисоботларини эшитиш, ўз ваколатига тегишли масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва нодавлат ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
-мансабдор шахсларнинг давлат ва идоравий архивларида, шунингдек ташкилотларда сақланаётган МАФ ва шахсий таркибга оид ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар тўғрисида бошқарма ва ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилиш;
-корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон ва фермер ҳўжаликлари билан шахсий таркибга оид ҳужжатларни марказлашган ҳолда сақлаш ва улардан фойдаланиш, ҳужжатларни тартибга келтириш, иш юритишни йўлга қўйишни яхшилаш ва доимий сақланадиган йиғмажилдларни тегишли давлат архивига топширишни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш ва шартномани бекор қилиш. Шартнома тузган томонлар келишган ҳолда узоқ муддатга шартнома тузишлари мумкин;
-қайта ташкил этилган, тугатилган муассасалар, корхоналар, ташкилотларнинг ворисларидан улар томонидан берилган шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг сақланиши ва фойдаланиши учун тўловни ўз вақтида амалга оширишни талаб қилиш;
-ташкилотларга шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг идоралараро шахсий таркиб архивига, доимий сақланадиган ҳужжатларни тегишли давлат архивига топшириш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, ҳужжатларни топшириш режа-жадвалларини талаб қилиш, идоравий архивларга ва иш юритиш хизматларига ўрнатилган тартибда кириш;
-ўзларининг ваколатлари доирасида ўзларига берилган вазифалардан келиб чиққан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
13. Архив:
-ўзига юклатилган вазифаларни ва функцияларни сифатли, ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
-фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
-архив иши фаолияти натижалари юзасидан Бошқармасига белгиланган муддатда ҳисобот топшириш;
-Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмини шакллантириш ва у бўйича давлат каталогини юритиш;
-архив ҳужжатларидан давлат, жамият ва фуқаролар манфаатлари учун фойдаланиш;
-архивда сақланаётган архив ҳужжатларини сақловини белгиланган тартибда таъминланиши учун жавобгардирлар.
V. Архивни бошқариш
14. Архивга ҳудудий ҳокимлик билан келишилган ҳолда тегишли Бошқарма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
15. Архив директори:
-архив фаолиятини ташкил қилади, банкларда архив хисоб рақамини очади;
-архив зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилиши учун жавобгарликни ўз бўйнига олади;
-ҳодимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда архив ходимларининг штатлар жадвалини тузади ва Бошқарма билан келишади;
-белгиланган тартибда ишга олади ва ишдан бўшатади, фаолият турлари ва алоҳида йўналишлар бўйича ҳодимларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини кўради;
-архив ходимларини мунтазам равишда малакасини ва амалий кўникмаларини оширишни таъминлайди;
-архивнинг моддий-техник базасини доимий яхшилаб бориш, замонавий технологиялар, шунингдек автоматлашган ишчи ўринларини тадбиқ этиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
-меҳнат интизоми, сўровларни ижро этиш сифати, муддатлари ва маданиятини доимий назорат қилиб боради.
16. Архивнинг фаолиятини молиялаштириш ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Тушган маблағлар архивнининг моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда архив ходимларини иш ҳақини тўлаш, рағбатлантиришга мустақил сарфланади.
17. Архив иши ва иш юритиш бўйича кўрсатиладиган архив хизматлари ва ишлар турларининг нархномасини Ўзбекситон Республикаси “Ўзархив” агентлиги томонидан тасдиқланган нархнома асосида ишлаб чиқади, Бошқармаси билан келишади ва тасдиқлайди.
18. Архив директори ўз фаолиятини ҳокимлик, Бошқарма, давлат архивлари, муассасалар ва жамоат ташкилотлари билан алоқада, ишчан ҳамкорликда олиб боради.
19. Архив директори архив ҳужжатлари ва маълумотларини бутлиги, сақланиши ва хавфсизлиги учун шахсан жавоб беради.
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА
20. Архивни қайта ташкил қилиш ва тугатиш белгиланган тартибда ўзи тасарруфида бўлган туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан, олдиндан ҳудудий Бошқарма билан келишган ҳолда амалга оширилади.