“Ўз келажагингни – ўз қўлинг билан ярат!”
Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги Тошкент шаҳар давлат архивининг Яшнобод тумани Тузель мавзесидаги биносида архив ходимлари, ишчилари ва техник ходимлар ташаббуси билан 2019 йил 10 июлдан бошлаб жамоавий ҳашар ишлари олиб борилмоқда. Унда, архив биносининг 3-қават умумий зали ва сақловхоналарида жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Халқимизнинг “Ўз келажагингни – ўз қўлинг билан ярат” – деган ажойиб ҳикматли сўзи ила, Архив соҳаси фидоийлари ўзларининг иш фаолиятларини яхшилаш билан бирга, зарур шароитларни яратиш, соҳага қизиқишни янада уйғотиш, фуқароларнинг бу соҳадаги ижобий фикрларини кенгроқ бўлишига эришиш йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Шу аснода, жамоавий имкониятдан келиб чиққан ҳолда бинонинг ертўла, зинапоялари, умумий зал, том ва ҳовли қисмлари тозаланиб, жорий таъмирланиб, кўркам ҳолатга келтирилмоқда.
Архив ҳужжатлари нақадар ноёб манба, бу ҳужжатлар айни даврдан бевосита хабар беради. Уни ҳеч қандай ҳаётий циклга ўхшатиб бўлмайди. Чунки, фақат угина боқий яшайди ва кечмиш ҳақида сўз юрита олади. Ана шундай тарихийлик масъулиятини ҳис қилган ҳолда, Архивчи ходимларимиз ўз бурчларига садоқат ва меҳр ила ёндашиб келмоқдалар. Сизга ташаккур – эл-юрт фидоийлари!