2017 йилнинг 9 июнь куни  “9 июнь  -  Халқаро архивлар куни” тадбирлари доирасида ҳамда  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Тошкент шаҳар аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар  яратиш мақсадида Тошкент шаҳар давлат архивининг Учтепа туман филиали биносида  “Ягона дарча” тамойили асосида фаолият юритувчи “Архив хизматларини кўрсатиш Маркази” ни ишга тушириш маросими  бўлиб ўтди.

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини давлат архивлари томонидан кўриб чиқилишига жиддий ёндошиш талаб этилмоқда. Архив маълумотномаларини сифатли тайёрлаш, белгиланган муддатларда бажариш ва тақдим этиш жараёнларини такомиллаштириш давр талаби бўлмоқда. Бугун, шундай самарали ишларни нишонаси сифатида Тошкент шаҳрида  “Архив хизматларини кўрсатиш маркази” ишга туширилди. Айни вақтда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 5 та архив яъни, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви,   Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Тошкент вилоят давлат архиви, Тошкент шаҳар давлат архиви ва Тошкент шаҳар Идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари марказий архивларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини марказлаштирилган  ҳолда “Ягона дарча” тамойили асосида бир жойда қабул қилиш, қайта ишлаш, ижрочиларга юбориш, ижросини назорат қилиш, тайёрланган архив маълумотномаларини ўз эгаларига тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириб борилиши бир жой -  Марказда амалга оширилади. Шунингдек, Марказ мутахассислари томонидан фуқароларга архив фондлари, ташкилотларнинг ҳужжатлари сақланаётган жой манзили тўғрисида тезкор маълумотлар бериш ишлари ҳам уйғун тарзда олиб борилади.

Марказнинг ишга туширилиши биринчи навбатда Тошкент шаҳрининг турли чеккаларида жойлашган архивларга бориш билан боғлиқ фуқаролар ва тадбиркорлар сансалор бўлишини олдини олишга қаратилгандир.

 

'