Тошкент шаҳар давлат архивида “Коррупцион иллатларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳолати” мавзусида семинар ташкил этилди
Семинар давомида архив муассасаларида коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилиши, ушбу юзасидан мунтазам равишда тегишли тушунтириш ишларини йўлга қўйиш, коррупцион вазиятларни келтириб чиқарувчи иллатларни меҳнат жамоасида кенг муҳокама қилиб бориш, коррупцион иллатларга берилмаслик борасида ходимларда ўзига хос иммунитет ҳосил қилиш, архив муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини янада ошириш, архив муассасаларида Этика кодексининг янги таҳририни ва услубий кўрсатмаларни барча бошқарув, мутахассис, ёрдамчи-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар иштирокида пухта ўрганиб мухокама этилишини, коррупцион вазиятлар ва иллатлар, айниқса уларга берилиб қолиш оқибатлари, коррупцияга қарши кураш олиб боришнинг усуллари ва моҳиятини лавозимдан катъий назар, ҳар бир ходимга атрофлича, зарур ҳолларда изоҳлар ва мисоллар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишловчи тегишли ходимлар ўртасида коррупцион иллатларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳолати тўғрисида алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Огоҳликка даъват этувчи, хуқуқий онгимизни ошириш қонун ва қонуности ҳужжатлари мавзуларида, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда слайд асосида маъруза билан қатнашилди.
Ўқув семинари давомида соҳага доир ҳамда коррупцион иллатларнинг олдини олиш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш ҳолати тўғрисида архивчи Этика кодекси мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар тингланди ва муҳокама этилди.
Мазкур семинарда мавзуга доир қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар асосида бўлиб ўтди.