Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида фаолият юритаётган архив ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ”Cоғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида’’ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда ’’Ўзархив’’ агентлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 214-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архивлар ходимлари учун спорт хонаси ташкил этилиб, спорт анжомлари  (югуриш йўлакчаси, велотренажер, обручлар, гантеллар, матраслар, теннис столи) билан жиҳозланди, бундан кўзланган асосий мақсад раҳбар ва ходимларни ишдан ажралмаган ҳолда жисмоний тарбия билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш орқали ходимлар  соғлигини мустаҳкамлаш  ва бу билан иш жараёнини самарали ташкил этишга қаратилган.

https://t.me/uzarxivs

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!