Республикамиздаги барча архив муассасаларида 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносиб нишонланди.
Республикамиздаги барча архив муассасаларида 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносиб нишонланди. Маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, байрам дастурхонлари ташкил этилди.
Жумладан, Тошкент шахар архив иши худудий бошкармасида 8-март "Халкаро хотин-кизлар байрами" кўтаринки кайфиятда, муносиб нишонланди.
Ўтказилган тадбирда аёлларни улуғловчи, қадрловчи шеър ва ғазаллар айтилди. Уларнинг камторона меҳнатларига муносиб бахо берилган табриклар ва тилаклар билдирилди.
Айниқса тадбирга таклиф этилган Тошкент шаҳар 550 сон МТМнинг жажжи "Гулдаста" гуруҳи ҳамда Тошкент вилоятидан ташриф буюрган “Ёшлар” эстрада гурухи тадбирга завқу шавқ улашди.
Пойтахт архиви барча хотин-қизларига энг кам иш хақининг 2 баробари микдорида мукофот пули ҳамда эсдалик кимматбахо совгалар берилди. Шунингдек, улур учун байрам дастурхони тузалди.