Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ушбу шонли сана муносабати билан пойтахтимизда барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейини кўздан кечирди.
- Бу музейнинг пайдо бўлиши адолатнинг тикланиши демакдир. Бу ишлардан мақсад-муддаоимиз - халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган буюк ҳиссасини тарихга муҳрлаб қўйиш, ёш авлодларга етказиш. Юз йиллардан кейин ҳам одамлар келиб, уруш воқеалари ва оқибатларини, тинчлик қадрини билиши керак, - деди Президент.
Ғалаба боғидаги амфитеатрда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.
Давлатимиз раҳбари боғдаги ҳарбий техникалар кўргазмаси билан танишди деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати.