Odob-axloq qoidalari!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори ҳамда “Ўзархив” агентлигининг 2022 йил 19 октябрдаги 193-сон буйруғи билан тасдиқланган Фуқаролик хизматчилари ва бошқа ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари билан Бошқарма ва унинг тизимидаги давлат архивларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларга тушунтириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.