Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат архивларида "ҳаёт давомида ўқиш" тамойилига амал қилган ҳолда ходимларининг малакаларини тизимли равишда мунтазам ошириб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда ЧП “CERT ACADEMY GROUP” ХК да “ISO 37001:2016 Ҳалқаро стандарти асосида коорупцияга қарши курашиш эксперт-аудитори” курсида, Халқаро молиявий –иқтисодий ривожланиш маркази-Ўзбекистон (“ХМИРМ-Ў” МЧЖ) “Меҳнат қонунчилиги ва кадрлар бўйича иш юритиш асослари” курсида, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошриш марказида “Ўзбек адабаий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш” курсида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказида “Ижро назорати ва иш юритиш махорати” ўқув курсларида ходимларнинг малакалари оширилиб, сертификатлар олинди. Малака оширган ходимлар архив иши соҳасида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда олинган билимларини иш жараёнларида самарали жорий этмоқдалар.
Бу борада изчилликни таъминлаш мақсадида май-июнь ойларида қатор ходимларнинг ахборот хавфсизлиги ва ахборот коммуникацияларини ривожлантириш борасида малакаларини ошириш режалаштирилди.