Корнева Александра Максимовна
“Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида фаолият юритаётган ходимлар гуруҳи Учтепа тумани “Боғистон” МФЙ 14-мавзе 25-уй 39-хонадонда истиқомат қилиб келаётган меҳнат фахрийси Корнева Александра Максимовна хонадонига ташриф буюришди ва улар холидан хабар олишди. Айтиш жоизки Александра Максимовна 1919 йил таввалуд топган бўлиб, жорий йилда муборак 100 ёшни қарши олдилар.
Ташриф давомида Александра Максимовна ўзининг халқимиз олдидаги хизматлари ва мазмунга бой умр йўли ҳақида сўзлаб бердилар.
Меҳнат фахрийси ва фронт орти хизмати қатнашчиси Александра Максимовна узоқ йиллар давомида халқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилган. Онахонни халқимиз олдидаги катта хизматлари учун давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Ташриф якунида Александра Максимовна тинч ва осойишта замонга шукроналар айтиб, Она ватанимизнинг янада гуллаб яшнаши ва ривожланишини тилаб дуо қилдилар.