2021 йилнинг 7 декабрь куни Тошкент шаҳар марказий давлат архивида Бош архивчи Икрамов Саидодилхон тамонидан “Конституция – Бош Қомусимиз” давра сухбати ўтказилди. Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан архив ходимлари ўртасиди давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда Бош қомусимиз мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқларимиз, бугунги осойишта ҳаётимиз ва буюк истиқболимизнинг муҳим асоси эканлиги эътироф этилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётган асосий Қонунимизнинг аҳамияти ҳаётий мисоллар билан тушунтирилиб берилмоқда. Конституцияда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар асосида мамлакатимизда қонунчилик тизими, давлат ва нодавлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шакллантирилди ва янада такомиллаштирилиб борилмоқда. Тадбир иштирокчилари Конституциянинг мазмун-моҳияти, касаба уюшмалари фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти ҳамда юртимизда амалга оширилаётган меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги ислоҳотлар борасидаги маърузаларни катта қизиқиш билан тингланди.

Энг муҳими мавзу юзасидан ўз фикрлари ва қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этишди. Тадбир сўнгида конституциянинг мазмун-моҳияти, норма ва тамойиллари мавзуси остида савол-жавоб ўтказинилиб, архивчи ходимлар ўртасида билим даражаларини синовдан ўтказдилар. Савол-жавоб якунларига кўра “Ҳужжатларни мухофазаи қилиш” бўлими фондлар сақловчиси Умаралиева Нозима ғолиб деб топилди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.