Китоб - “Буюк хазина мероси”дан баҳраманд бўлиш калитидир!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга қаратаётган эътибори доирасидаги “Раҳбардан 10 та китоб” акцияси бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб кенг ёйилиб бормоқда.
Дарҳақиқат, Буюк инсонларимиз, олиму фузалоларимиз, дунё тараққиёт намоёндаларининг бари китобни ўзларига дўст деб билишган. Китоб билан ғойибона суҳбат қуришган, ўзларига ёққан қизиқарли китобларни қайта-қайта ўқиб чиқишдан эринишмаган. Бутун олам жодир бу китобда! Шу боис, Республикамизнинг барча соҳаларида бошқарув фаолиятини олиб бораётган раҳбарлар ўзлари ўқиган ва яқиндан билган мактабларига ташриф буюриб, ўқувчиларга китоблар совға қилиш билан уларни “Буюк хазина мероси”дан баҳраманд этиб келмоқдалар.
Хусусан, Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ю.Ш.Камолов томонидан Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, 15 турдаги 40 та китоб совға қилинди. Тошкент шаҳар давлат архиви директори Ф.Ш.Дадаева Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхона фондини 34 та турли мазмундаги китоблар билан янада бойитди. Тошкент шаҳар Идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари марказий архиви директори Р.А.Абдикулов эса Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларига 20 та турли мазмундаги китобларни совға қилди.
Ташриф сўнггида барча мактаб раҳбарияти архив раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, ўтказилган “Китоб акцияси” тадбиридан чексиз хурсанд эканликларини таъкидлашди ҳамда ушбу таълим муассасалари ўз ташаккурномаларини тақдим қилишди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 22-ўрта умумтаълим мактабида 2019 йилнинг навруз байрамига бағишлаб ўтказилган спорт тадбирларига Ю.Ш.Камолов томонидан ҳомийлик қилинди. Ф.Ш.Дададаева ҳамда Р.А.Абдикуловлар юқорида қайд этилган таълим муассасаларининг турли тадбирларида доимий равишда фаол иштирок этиб келишади.