Иш юритиш ва ижро назорати фаолият таҳлили – энди Сиз билан!
Маълумки “Архив иши тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида “Ўзархив” агентлиги архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириши белгиланган. “Ўзархив” агентлиги тизимидаги Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси 2019 йил 20 май куни Telegram ижтимоий тармоғида t.me/tash_archive каналини ташкил қилди.
Бу каналда иш юритиш ва ижро назорати тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-445-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” ПҚ-2881-сонли Қарори, 2017 йил 9 августдаги “Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5017-сон Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли Қарори, 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли Қарори шунингдек, соҳа қонунчилигидаги янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти, иш юритиш тартиби ва усуллари хусусида ҳамда ижро назорати, унинг қатъий муддати ва бажарилиш механизми ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб борасиз.
Бунинг учун каналга аъзо бўлишингиз ва биз билан боғланиб, иш фаолиятингиз давомида муаммо бўлаётган масалалар, ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишингиз мумкин. Сизнинг барча саволларингизга соҳа мутахассислари томонидан меъёрий ҳужжатлар мазмуни, узоқ йиллик иш фаолияти ва ҳаётий тажрибаларга асосланган ҳолда жавоб берилади.
Ҳозироқ каналга аъзо бўлинг ва биз билан боғланинг!