Архив Тарихни холисона ўрганиб

 

ҲУЖЖАТЛАР МОЗИЙДАН СЎЗЛАЙДИ

 

Ватанимиз мустақиллигининг ун саккиз йиллиги шоднёналарнда Бузсув соҳилидаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуоси зиёратчилар билан янада гавжум бўлди. Зеро, бугунги осуда ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиб, мозмй саҳифалармдан, ота-боболарммизнинг изтиробли кечмишларидан сабок чикариб, нурли келажак сари дадил интилишммизда бундай табаррук кадамжолар катта тарбиявий ахамиятга эга.

Истиклол тарихга бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Айниқса, мустамлакачилик йилларидаги тарихимизни холисона ўрганиш учун кулай шарт-шароит яратилди. Шуролар замонида таъқиқланган тарихий манбалар, турли архивларда сакланаётган муҳим хужжатлардан фойдаланиш ва шу асосда халқимизнинг ҳаққоний тарихини яратиш имқонияти тугилди. Узоқ йиллар топталган миллий қадриятлар, аллома ва азиз-авлиёлар, давлат арбоблари ва саркардаларнинг номларини қайта тиклаш, хотирасини эъзозлаш, Ватан ва халқ озодлиги йўлида жонини фидо этган минглаб инсонларнинг рухини шод этиш йўлида тахсинга лойик ишлар амалга оширилди.

36 йиллик тарихга эга Тошкент шаҳар Давлат архивида пойтахтимиз ўтмиши, катағон йиллари билан боғлиқ кўглаб қимматли манбалар сакланади. Архив том маънода мозий китоби. Зеро, ундаги би-тиклар асл нусхалиги билан бошка "асар"лардан фарк қилади. Унда ёлғон, тўқима ёки яна кандайдир бадиий воситалардан фойдаланилмайди, аксинча, хар бир хужжат ортида конкрет иисон такдири, корхона ва муассаса фаолияти муҳрланган.

Шу ўринда архивда сакланаётган айрим манбалардан мисол келтириб утишни жоиз топдик. (Ушбу қарорлар матни ўзгаришсиз ва тахрирсиз эълон килинмокда).

"Пармон Хожи Мухаммадиев мазкур хўжаликнинг ижтимоий чикиши хужаликлардан булиб, ўзи 1932 йилга қадар бозордан буғдой олиб тегирмонда ун қилиб, бозорда сотиб савдогарлик килган. 1933 йилдан новвойлик килиб келган, қарамоғида 8 таноб ери бўлиб, 1933 йилда кишлоқ хӱжалик иши билан машғул булган. Шу ишга мувофик кулокқа тортилган. 2-текширганда ҳам маҳалла активлари кулок нишонларини тасдик қилгани учун кулокликда қолдирилган".

Яна бир карорни келтирамиз: "Гулистон махаллалик Раимхӯжа Расулхужаев мазкур хӯжаликнинг ижтимоий чикиши, аҳволи савдогар, доимий суратда мевапурушлик, сўнг сут пуришлик билан машғул бўлиб келган. Уйига квартирант кўйиб фойдаланган ва  1933 йили кишлок хўжалиги иши билан машғул бўлиб келган. Шу нишонларга мувофик кулоқликка тортилсин".

Мана икки бегунох инсоннинг турли важу баҳоналар билан жувонмарг килингани тасвири. Шуни айтиб ўтиш керакки; мазкур хужжатлар ноҳаклиги билан бир қаторда саводсизларча хам ёзилган. Минг шукрки, истиклол сабаб кўпгина ватандошларимиз номи окланиб, бегунохлиги ўз исботини топди, уларнинг хамюртлари олдида юзи ёруғ булди.

Дархакиқат, мустақилликка эришганимиздан сўнг архивга бўлган муносабат хам тубдан ўзгарди. Архив ва у ерда сакланаётган хужжатларни асраб-авайлаш, ўрганиш, тарихимиздан сўзловчи бу манбаларни келгуси авлодларга етказиш масаласига алоҳида эътибор каратилди. 1999 йил22 июлдаги "Ватан ва халк озодлиги йўлида курбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тӳғрисида'ги Конун чикқандан сўнг кўплаб ватандошларимизнинг бегуноҳ эканликлари исботланди ва бу инсонлар номи окланди. Хозиргача жуда куп хамшаҳарларимиздан идорамизга архив хужжатларидан бохабар булиш мақсадида сўровлар келиб туради. Ушбу сӳровномаларда қатағон қилинганларнинг қариндош уруғлари шӳро даврида мол-мулклари ва уй-жойлари мусодара қилинганлиги хақида маълумот беришимизни сўрашади.

Феруза ДАДАЕВА,

Тошкент шаҳар давлат архиви директори