Ҳайъатнинг кенгайтирилган йиғилиши
20 январь 2017 йилда “Ўзархив” агентлиги Ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши “Ўзархив” агентлиги тизимида 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий фаолият якунлари ва 2017 йилнинг устувор йўналишлари тўғрисида” масаласига бағишланди ва кенг муҳокама қилинди. Йиғилишда Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маҳкамов, Тошкент шаҳар давлат архиви директори Ф.Дадаева ва жами 126 нафар агентлик, ҳудудий архив муассасалари раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар. Йиғилиш Тошкент шаҳар давлат архивининг жамлаш манбаи бўлган Тошкент Ахборот технологиялари университетининг мажлислар залида ўтказилди.