ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
2020 йилда шундай бахтли бўлингки, бахтдан қочиб омадга қоқилинг, қувончга суяниб шодлик сўқмоқларидан юринг. Чарчаганда меҳр чашмасидан, омад ариқларидан сув ичиб, ҳаёт йўлларида хушнуд давом этинг. 2020 йилда қадрингиз нондек азиз, қалбингиз қордек нафис бўлсин. Ҳаётда шундай яшангки ҳамма сизга ҳавас билан боқсин! Келаётган янги йил муборак бўлсин! Яқинлашиб келаётган 2020 йилда хонадонингизга омад, бахт, оилавий қувонч тотувлик тарк этмаслигини тилайман! Ҳамиша Аллоҳ назарида бўлинг! Дастурхонингизга файзу барака берсин! Қора қозонингиз ҳамиша қайнаб турсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша бутун, чеҳрангиз порлоқ бўлсин! ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!