Архивчи ходимлар “Яшил ташаббус – 2019” акциясида иштирок этишди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Яшил ташаббус – 2019” экологик акцияси 9 март куни бошлаб берилди. Пойтахт маъмурияти раҳбари ўз жамоаси билан шаҳарнинг турли қисмларида эман, каштан, каталпа ва мевали дарахтларни ўтқазди.
Шаҳарни яшил ҳудудга айлантиришда барча шаҳарликлар иштирок этиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. Фуқаролар ўзи истиқомат қилаётган жойга ёки махсус ажратилган ҳудудларга дарахт кўчатларини экишлари мумкинлиги изоҳлаб ўтилди. Ҳокимият фуқароларга ўз ерларига ўтқазишлари учун мева дарахти кўчатларини тақдим этди, уни тарқатиш 25 мартгача давом этиши айтиб ўтилди.
Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги Тошкент шаҳар давлат архивида ҳам ана шундай ҳайрли ишга қўл урилди. Баҳор фаслининг илк март ойини 9-16 санаси, яъни шанба кунларида Архив биноси атрофларига ўрик ва олма дарахти кўчатлари ўтқазилди, муассасада мавжуд дарахтлар таги оқланди, атроф-муҳит ободонлаштирилди. Бу эса шаҳримиз кўркига янада чирой, ҳавосига тоза нафас улашганини яхши кайфият ила айтиш мумкин. Бундай ҳайрли ва савоб ишларни ҳар ким ҳар куни қилса – албатта гўзал шаҳримиз янада гуллаб-яшнайверади!