Жорий йилнинг 5 декабрь куни   Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тизимдаги архивлар ходимлар иштирокида «Архив коррупцияга қарши» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  Давра суҳбатида Тошкент шаҳар марказий давлат архиви етакчи архивчиси Ғ.Ҳ.Жўраев «Коррупция – жамият тараққиётига ғовдир» мавзусида маърузаси қилди.  Давра суҳбати давомида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилди.

Бошқа соҳаларда учрагани сингари архив соҳасида ҳам коррупция иллатлари учраши мумкинлигидан келиб чиқиб, сўнгги йилларда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан “Ўзархив” агентлиги томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, жойларда ҳам таъсирчан чоралар кўрилмоқда. 

Ушбу давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, архив соҳасида коррупцион иллатларини олдини олиш, архивчи ходимларининг қонун талабларининг бузилишларига йўл кўймасликларини, ўз мансаб лавозимига виждонан ёндошишларини, ўз вазифаларини суистеъмол қилмасликлари борасида зарур маълумотлар бериш бўлди.

https://t.me/uzarxivs

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!

Website | Facebook | Telegram