Архив ходимлари меҳнати мухофазаси – архивнинг сифатли хизмат кўрсатиш гаровидир!
Давлат томонидан республикамизда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш, бу борада вазирликлар, идоралар ва бошқа бошқарув органларининг меҳнат муҳофазаси бўйича олиб бораётган ишлари мувофиқлаштирилиб борилаётган бўлса, касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига корхона ва ташкилотларда риоя қилиниши устидан жамоат назоратини олиб боришда бир неча йўналишлар бўйича фаолият олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар Архив иши ҳудуий бошқармаси бошлиғи Ш.Г.Садиков ва унинг тизимидаги архив муассасалари, яъни Тошкент шаҳар Марказий давлат архиви директори Ф.Ш.Дадаева, Тошкент шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Р.А.Абдикулов, бўлим бошлиқлари ҳамда ходимлари иштирокида 2020 йил 2 мартда Тошкент шаҳар давлат архивида ўтказилган Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизматлари ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бщлим мудири Қ.С.Қамбаров билан бўлган учрашувида ҳам айнан шу масалалар хусусида сўз юритилди.
Суҳбат чоғида, Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасалари Касаба уюшмасининг янги раисини ва таркибини сайлаш, архив ходимлари меҳнатининг соғлом ва хавфсиз шароитларини таъминлаш бўйича ишларни ташкил қилиш, уни такомиллаштириш ҳамда Жамоа шартномасининг ўтган йилдаги ижроси ва янги муддатга тузиладиган жамоа шартнома лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича фикр алмашилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларида яхши иш шароитини яратилиши, архив ходимларини Республикамизнинг турли тарихий шаҳарларига имтиёзли равишда саёҳатга олиб бориш имконияти яратилаётганлиги, бу эса ўз ўрнида ходимларнинг кўтаринки кайфиятда бўлишларига хизмат қилиши кабилар хусусида сўз юритилди.
Умуман олганда шуни айтиш мумкинки, касаба уюшмалари ўз аъзолари ва фаол иштирокчилари ҳаётини янада мазмунли ўтиши учун беминнат хизмат қилиши ҳақида таъкидлаб ўтилди. Суҳбат чоғида архив ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олдилар. Учрашув якунида ходимларнинг талабига кўра бундай учрашувлар яна тез-тез ўтказилиб турилиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.