Архив ҳужжатларининг сақлов талаблари бажарилмоқда ва ходимларнинг мунтазам билимлари оширилмоқда.
Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги давлат архивларида архив ҳужжатларини сифатли сақловини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш ва ходимларнинг билимларини ва ахборотдорлигини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви томонидан Учтепа тумани Истироҳат кўчаси 14-уйда жойлашган архив биносидаги ёнғинга қарши билдиргичлар (сигнализация) тизими тўлиқ реконструкция қилиниб, ишга туширилди. Архив бинолари учун асосий талаблардан бири ҳисобланган мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг Тошкент шаҳрига тегишли қисмини ўрнатилган талаблар асосида сақлашга хизмат қилади;
ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш доирасида бино қўшимча равишда 2 та ёнғинни ўчириш ускуналари мажмуи (пожарный щит) ва 20 та ёнғин ўчириш ускуналари (огнетушителлар) билан таъминланди;
архив сақловига мунтазам равишда келиб тушаётган архив ҳужжатларини сифатли ва хавфсиз сақлаш мақсадида Тошкент шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви томонидан 26 та темир асосдаги стеллажлар харид қилинди;
Архив биносида фавқулотда ҳолатларда ходимларни тезкор огоҳлантириш, шунингдек мунтазам равишда архив ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни янгиликлардан бохабар қилиб бориш ва архив фаолияти шаффофлигини таъминлаш борасида қабул қилинган буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар билан таништириб бориш мақсадида бинонинг барча қаватлари ва ишчи хоналарини қамраб оладиган радио алоқа тизими (радиоузел) ишга туширилди. Мазкур ишларни сифатли ва самарали амалга ошириш бўйича алоҳида ходим бириктирилиб, мунтазам равишда радио алоқаси орқали эфирда чиқишлар қилиниши режалаштирилди.