9 июнь – “Халқаро архивлар куни”
Ўтаётган ҳар бир кунимиз тарихга олтин ҳарфлар ила муҳрланиб бораверади. Кечаги кун, ўтмиш хотиралари ҳужжатлар аксида келажак авлод учун қимматли маълумот сифатида сақланиб қолаверади. Бундай тарихий маълумотларни бекаму-кўст келажак авлод учун етказиб беришда архив муассасаларининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир, албатта!
9 июнь – “Халқаро архивлар куни” шарафли ва айни дамда масъулиятли фаолият касб эгалари, яъни архивчилар учун бутун дунёда кенг нишонланадиган фахрли байрам куни деб хисоблабланади.
9 июнь- “Халқаро архивлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат архивларида фаолият юргизаётган 12 нафар ходимга архив иши ривожига қўшган хиссаси, архив ҳужжатларини жамланиши ва уларни ҳисобини юритиш, ҳамда фойдаланишни ташкил этишда жамбозлик кўрсатганлари учун Тошкент шаҳар Хокими Ж.А.Артикходжаев томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.
Байрам муносабати билан Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат архивларида фаолият юргизаётган 14 нафар ходимга архив иши ривожига қўшган хиссаси, архив ҳужжатларини жамланиши ва уларни ҳисобини юритиш, ҳамда фойдаланишни ташкил этишда жамбозлик кўрсатганлари учун Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Л.Кучарова томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.
Бу Фахрий ёрлиқ архив иши ва иш юритиш соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган янгиликлар, инновациялар ва янгидан янги ғоялар сари чорлайди, юксак даражада кишига мотивация бахш этади.
Мамлакатимизнинг барча архивларида фаолият юритаётган архивчи ходимларни “9 июнь – Халқаро архивлар куни” билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Байрамингиз муборак бўлсин азиз архивчилар!