13 MART UMUMXALQ XAYRIYA HASHARI
Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат архивларида 13-март куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтди. Ҳашар жараёнида 2та архив ҳудудларида 66 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтказилди, гуллар экилди, ариқлар тозаланди, дарахтлар оқланиб, буталанди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар марказий давлат архивида узоқ йиллар самарали фаолият юритган бугунги кунда пенсияда бўлган фаҳрий Муҳаббат Касимованинг уйига ташриф буюрилиб, “Наврўз” байрами табрикланди ва эсдалик совғалар берилди.
“Навруз” байрами ҳамиша эзгулик ва яхшилик тимсоли бўлган, ушбу байрам арафасида кексалар, ногиронлар, хасталар холидан хабар олиш халқимизнинг энг эзгу амалларидан ҳисобланади. Тошкент шаҳар марказий давлат архиви томонидан хасталикка чалиниб, узоқ муддат меҳнат фаолиятини олиб бориб бормаётган ходим Дилдора Собирова холидан хабар олинди ва байрам совғаси тақдим этилди.