Жорий йил 5 декабрь куни  Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тизимидаги архивлар ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. 

Тадбирни Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Л.Кучарова очиб берди ҳамда Тошкент шаҳар марказий давлат архиви етакчи архивчиси Ғ.Ҳ.Жўраевнинг “Конституция инсон хуқуқ ва эркинликларининг кафолати” мавзусида маърузаси тингланди. Маърузадан сўнг ходимлар ўртасида қизғин баҳс - мунозара ва савол-жавоблар бўлиб ўтди. 

Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳар сегментида архив ишини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда фидокорона меҳнати билан алоҳида ўрнак кўрсатаётган фаол архив ходимлари Бошқарманинг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

https://t.me/uzarxivs

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!