Алишер Навоий душманликни, харобаликни рад этиб, ҳаётийлик, тинчлик ва бунёдкорликни тараннум қилди ва “барча эзгулик шундадир !”---дея жар солган:

 Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ,

 Ёр ўлунг бир- бирингизғаким, эрур ёрлиғ иш…

        У шу тарзда халқларни, мамлакатларни дўстликка, ҳамкорликка эзгуликка чақириб, ўзи намуна бўлиб, ижоди орқали бу ғояларни илгари сурди.

Тошкент шаҳар Марказий давлат архивида 9 февраль куни ”Алишер Навоий ва Заҳриддин Муҳаммад Бобур асарларида умуминсоний қадриятлар масаласи”мавзусида тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда Алишер Навоийнинг асар, ғазал ва рубойилари тингланди, шунингдек Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар берилиб,  саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Шунингдек, буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар келтирилиб,  саҳна кўринишлари асосида намойиш  қилинди. Рубоийлари ёд олиниб, тадбир мазмунли ва маънавиятга бой тарзда  ташкил этилди.

https://t.me/uzarxivs

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!

Website | Facebook | Telegram